Кураш: Маъруф Ғайбуллоев ҳам финалда
Демак -66 кг вазн тоифасида ўзбекча финални кузатамиз.
Осиё ўйинларининг бугунги кун дастуридан ўрин олган кураш бўйича -66 кг вазн тоифасидаги курашчилар ўртасидаги баҳсларда яна бир финалчи номи аниқ бўлди.
Хусусан, ярим финал босқичининг иккинчи баҳсида яна бир ҳамюртимиз Маъруф Ғайбуллоев эронлик Ганбарали Ганбарига қарши гиламга кўтарилди.
Қизиқарли ўтган беллашув эса спортчимизнинг ғалабаси билан якунланди.

Изоҳлар (0)