Ла Лига. "Атлетик" мавсумни ғалаба билан бошлади

Кеча Ла Лигада шунингдек илк турдан ўрин олган яна бир учрашув бўлиб ўтди. Шу куни Бильбаонинг “Атлетик” клуби ўз майдонида “Леганес”ни қабул қилди.

Ноласкоайн ва Муниаинлар томонидан киритилган голлар майдон эгаларига муҳим ғалабани тақдим этди. Меҳмонлар сафидан жавоб тўпига эса Сильва муаллифлик қилди. Якуний ҳисоб 2:1.

"Атлетик" – "Леганес" - 2:1

Голлар: Ноласкоайн, 27 - 1:0, Сильва, 33 - 1:1, Муниаин, 90 - 2:1.

"Атлетик": Мендибиль, Йерай Альварес, Берчиче, Де Маркос (Капа, 65), Лопес (Рауль Гарсия, 76), Дани Гарсия, Сусаета, Ноласкоайн, Муниаин, Иньяки Уильямс, Адурис (Кордоба, 70).

"Леганес": Куэльяр, Сиовас, Муньос, Рауль Гарсия, Сильва, Гумбау, Перес, Эрасо (Сантос, 58), Эль-Жар (Охеда, 65), Хуанфран, Каррильо (Эн-Несири, 85).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!