"Леганес" бугун "Реал" майдонида тарихий ғалабани қўлга кирита оладими?
Бугун Мадриднинг "Реал" клуби Ла Лиганинг 3-тури доирасида ўз майдонида "Леганес"ни қабул қилади.
Учрашувга оид қизиқарли фактлар:
- "Леганес" ва "Реал" Ла Лига доирасида бор йўғи 4 марта тўқнаш келишган ва шуларнинг барчасида "қиролик клуби"нинг қўли баланд келган.
- "Реал" "Леганес"га қарши ўтган 4та ўйинда жами 12та гол киритган. Бу эса ҳар бир ўйинга ўртача 3тадан тўғри келади.
- "Леганес" эса ушбу 4та ўйинда "Реал" дарвозасига фақат 3 маротаба йўл топишга муваффақ бўлган.
- "Реал" Мадрид сўнгги 14та ўйиндан буён ҳар бир учрашувда камида 1та гол уриб келмоқда.
"Реал" Мадрид – "Леганес"
Стадион: "Сантьяго Бернабеу" (Мадрид)
Бошланиш вақти: 23:45
Бош ҳакам: Сантьяго Латре
Тахминий таркиблар:
"Реал": Куртуа – Карвахаль, Рамос, Варан, Марсело – Каземиро, Кроос, Модрич – Асенсио, Бейл, Бензема.
Леганес: Куэллар – Хуанфран, Муньос, Сиовас, Сильва – Эрасо, Перес, Охеда, Гумбо – Эль-Жар, Карильо.
Фикрлар