Легионерларимиз. Гадоевнинг жамоаси ўз уйида мағлуб бўлди

Бугун Жанубий Кореяда нуфузи жиҳатидан иккинчи ўринда турувчи - K Лига 2 да 18-тур ўйинлари старт олди. Ҳамюртимиз Шохрух Гадоев фаолият олиб борадиган "Тэджон Ситизен" клуби ўз майдонида "Сувон Сити"ни қабул қилди.

Мазкур ўйинда мезбонлар ўз майдонларида бўлишларига қарамай, рақибга 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Гадоев ўйинни асосий таркибда бошлади ва 76-дақиқада захирага олинди. Бугунги натижадан сўнг "Тэджон Ситизен" жамғарган очколар сони 21 талигича қолди ва жамоа лигадаги 12 клуб орасида турнир жадвали 8-ўринда бормоқда.

К Лига-2. 16-тур

"Тэджон Ситизен" - "Сувон Сити" 0:2.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!