Легионерларимиз. Турсунов ва Гадоевларнинг жамоаси ниҳоят ғалаба қозонди

CHERY AUTO

Ҳамюртларимиз Шохрух Гадоев ва Санжар Турсуновлар фаолият олиб борадиган "Тэджон Ситизен" жамоаси бу тур сафарда "Аньянг" меҳмони бўлди.

Tecno

Мазкур учрашувда меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалабага эришдилар. Гадоев ўйинни асосий таркибда бошлади ва 58-дақиқада унинг ўрнига Санжар Турсунов майдонга тушди ва у 85-дақиқада сариқ карточка олди.

Шу тариқа, "Тэджон Ситизен"нинг 6 ўйинлик ғалабасиз серияси барҳам топди. Жамоа турнир жадвалида 26 очко билан 7-ўринда бормоқда.

К Лига-2. 23-тур

"Аньянг" - "Тэджон Ситизен" 0:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!