Легионерларимиз. Турсунов янги жамоасини мағлубиятдан сақлаб қолди
Ҳамюртларимиз Шохрух Гадоев ҳамда Санжар Турсуновлар фаолият олиб борадиган "Тэджон Ситизен" клуби ўз майдонида "Гвангю"ни қабул қилди.
Мазкур ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Ҳар иккала футболчимиз бугунги беллашувни захира ўриндиғида бошлади. Гадоев 55, Турсунов эса 72-дақиқада майдонга тушди.
Эътиборлиси, "Тэджон Ситизен"нинг ягона голига Санжар Турсунов муаллифлик қилди ва жамоасини мағлубиятдан сақлаб қолди.
К Лига-2. 22-тур
"Тэджон Ситизен" - "Гвангю" 1:1
Голлар: Турсунов Санжар (85) - Жун Йеонг Чонг (18)
Фикрлар