“Лестер” эгасининг вертолёти қулади, у ҳалок бўлган бўлиши мумкин (ФОТО)

Англия чемпионати 10-турида “Лестер” жамоаси ўз майдонида “Веси Хэм” футболчиларини қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Учрашувдан кейин “Лестер” эгаси Вичай Шриваддханапрабхага тегишли вертолёт King Power стадиони автотураргоҳига қулади. Натижада ҳаво кемаси ёниб кетди ва катта аланга юзага келди.

Британия нашрларининг маълум қилишича, “Лестер” хўжайини ҳалокат юз берган вақтда вертолёт ичида бўлган. Бироқ ҳозирча бу борада расмий хабарлар йўқ.

Ҳалокат сабаби сифатида вертолётнинг орқа томондаги парраги ишдан чиққани кўрсатилмоқда.  

Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Суратлар манбаси: BBC Sport, The Independent

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!