"Лестер" ҳужумчиси яна Ла Лигага қайтиши мумкин

"Лестер" ҳужумчиси Висенте Иборра фаолиятини "Вильярреал"да давом эттиришига жуда яқин турибди.

Football Espana нашри тарқатган хабарга кўра "сариқ сув ости кемаси" 30 ёшли испаниялик футболчи учун "тулкилар"га 15 млн евро таклиф қилишмоқда. Шу билан бирга "Вильярреал" Иборрани ижарага олиш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Иборра "Лестер" сафига 2017 йил "Севилья"дан келиб қўшилган эди. Бироқ, у ўтган давр мобайнида АПЛ клубида ўз ўрнини топа олмади.

Маълумот учун, Висенте Иборра жорий мавсум АПЛда жами 8та ўйинда майдонга тушди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!