Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски Чемпионлар лигасининг жорий мавсумида гуруҳ босқичи тўпурарига айланди.

Кеча 30 ёшли польшалик футболчи “Аякс”га (3:3) қарши кечган баҳсда дубль қайд этди ва ўзининг жорий мавсум ЕЧЛдаги голлари сонини 8тага етказиб олди.

Бу борада унга энг яқин рақобатчи “Барселона” форварди Лионель Месси ҳисобланади. Аргентиналик футболчининг ҳисобида ҳозирча 6та гол мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Левандовски жорий мавсумдаги умумий голлари сонини 21та етказиб олгани ва бу борада кучли бешлик чемпионатлари тўпурарига айланиб олгани ҳақида хабар берган эдик.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98