"Ливерпуль" Вида билан келишувга эришди
Англиянинг “Ливерпуль” клуби хорватиялик ҳимоячи Домагой Виданинг трансфери борасида “Бешиктош” билан музокараларни давом эттирмоқда.
A Spor нашри тарқатган хабарга кўра мерсисайдликлар аллақачон 29 ёшли футболчи билан шахсий келишувга эришиб бўлишган. Унга кўра агар трансфер амалга ошса, Вида “Ливерпуль” билан “2+1” кўринишида шартнома имзолайди.
Энди гап фақат турк клубини кўндиришда. “Бешиктош” Вида учун 25 млн евро талаб қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Вида “Бешиктош” сафига бундан 5 йил муқаддам Киевнинг “Динамо” клубидан эркин агент сифатида келиб қўшилган эди.
Фикрлар