“Ливерпуль” Вида учун 20 млн евро таклиф қилмоқда

Туркиянинг “Бешиктош” клуби ҳамда Хорватия терма жамоаси ҳимоячиси Домагой Вида фаолиятини “Ливерпул”да давом эттириши мумкин.

Fanatik нашри тарқатган хабарга кўра мерсисайдликлар дастлаб 29 ёшли футболчи учун турк клубига 18 млн евро таклиф қилишган, бироқ рад жавобини олишган эди. Уларнинг бу борадаги иккинчи таклифи 20 млн евро бўлди. Аммо “Бешиктош” бунга ҳам кўнмади. Улар Видани 35 млн еврога баҳолашмоқда.

Маълумот учун, Вида “Бешиктош” сафига ўтган қишки трансферлар даврида эркин агент сифатида келиб қўшилган эди. У бунгача 5 мавсумни Киевнинг “Динамо” клубида ўтказган эди.

Эслатиб ўтамиз, Вида Хорватия терма жамоасининг ЖЧ-2018 финалига чиқишига катта хизмат қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!