Ломаченко рақибини бир раунднинг ўзида ёқ икки маротаба нокдаунга учратди

  • 9 декабрь, 2018, 13:36
  • 0
  • Бокс

WBA чемпиони Василий Ломаченко Хосе Педрасани мағлуб этиб WBO чемпиони номига сазовор бўлди. Беллашув Нью-Йоркнинг "Мэдисон-сквер-гарден" спорт марказида бўлиб ўтди.

Баҳснинг 11-раундида Ломаченко рақибини икки марта нокдаунга учратди. Ҳакамлар қарорига кўра, украиналик боксчи ғалабани қўлга киритди. (119-107, 117-109,  117-109).

Эслатиб ўтамиз, Ломаченко профессионал фаолияти давомида 12 учрашувда ғалаба қозониб 1 маротаба имкониятни бой берган. Педраса эса 27 баҳсда иштирок этиб иккинчи маротаба мағлубиятга учрамоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!