Лопетеги рус клубини бошқаришни истамади

Яқиндагина “Реал” Мадриддан истеъфога чиқарилган Хулен Лопетеги Москванинг "Спартак" клубини бошқаришни истамади. Бу ҳақда Coral Betting нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 52 ёшли испаниялик мутахассис рус клубларида ишлашга қизиқмаяпти. Аммо, эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ Лопетеги ҳеч қандай танаффусларсиз мураббийлик фаолиятини давом эттирмоқчи эканлиги ва бошқа клублардан бўладиган таклифларни кўриб чиқишга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ўз навбатида “Спартак” ҳам Массимо Каррерани истеъфога чиқаргач, ҳозирда ўзига янги бош мураббий қидирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!