Лунинга янги жамоасида севимли рақамини беришмади
Яқиндагина “Реал”дан "Леганес"га ижарага ўтган дарвозабон Андрей Лунинга ўзининг севимли 99-рақамида ўйнашга руҳсат беришмади.
Берилган хабарларга қараганда испан клубларининг асосий жамоаси 1дан 25гача бўлган рақамда тўп суриши лозим. Бироқ, таркибдаги 23 ёшдан кичик бўлган футболчилар 25-рақамдан юқорисини танлаш ҳуқуқига эгалар. Шу боис Лунин ўзига 29-рақамни танлади.
Эслатиб ўтамиз, “Реал” ушбу 19 ёшли украиналик посбонни жорий ёз “Заря” клубидан 8 миллион евро эвазига сотиб олган эди.
Фикрлар