МЮ Марсьялни бу ёз сотмоқчи эмас

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Юнайтед” клуби ўзининг франциялик форварди Антони Марсьялни ушбу ёзги трансферлар даврида сотмоқчи эмас.

ESPN нашри тарқатган хабарга кўра 22 ёшли футболчининг ўзи манкуанликлар сафида етарли ўйин амалиётига эга бўлолмаётгани сабаб бошқа жамоага ўтишни истамоқда. Айтиш лозимки, унга айни дамда ПСЖ, «Бавария» ва «Ювентус» каби клублардан жиддий таклифлар бўлмоқда. Бироқ, МЮ янги мавсумда ҳам уни жамоада олиб қолмоқчи.

Маълумот учун, Марсьялнинг “Манчестер Юнайтед” билан амалдаги шартномаси 2019 йилда ўз ниҳоясига етади. Бироқ, раҳбарият ушбу келишувни яна бир йилга узайтириш функциясидан фойдаланиб, шартномани 2020 йилга қадар узайтирмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!