МЮ Моуриньо билан Гвардиоланинг жамоасига рақиблик қила оладими?

Премьер Лиганинг марказий ўйинида «Манчестер Юнайтед» ҳамшаҳарлари «Манчестер Сити»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва ўйиндан қилинган хулосаларга кўра «қизил иблислар» муваффақиятга эришишлари учун баъзи нарсаларни ўзгартиришлари керак эканлигини яққол намоён бўлди.

Ҳа бу дерби эди, бироқ «Бока» ва «Ривер» ўртасидаги ёки «Бавария» – «Боруссия Д» ўртасидаги учрашув анча муросасиз ўтди.

Моуриньо жамоаси 12 турдан кейиноқ кечаги мағлубиятдан кейин мусобақа пешқадамидан нақ 12 очкога ортда қолмоқда. «Қизил иблислар» Премьер Лига курашидан чиқиб кетди, дейишингиз мумкин, бироқ «Борнмут» ва «Уотфорд» каби 20 очко жамғарган МЮ ўйиндан чиқди, десак тўғри бўлади.

Айнан шу ҳолат «Олд Траффорд»дагиларга босим ўтказмоқда.

Гвардиола эса Англия футбол ҳавосига киришиб кетди. Ваҳоланки иккала мураббий ҳам айни ёзда ҳозирги клублари бошқарувига келганди.

Фарқ уларнинг эришган ютуқларида ҳам эмас, улар ўйинда қандай рақиблик қилаётганида ҳам сезиларли.

Пеп гарчи илк мавсумида «туманли Альбион»га мослашишда бироз қийинчиликка учраган бўлсада, ўз тамойилларидан воз кечмади.

У дастлабки мавсумда қийин трансфер бозорини ўтказди, бироқ таркибда мавжуд футболчилар орқали энг яхши ўйинини кўрсатишга эришди. Футболчиларнинг очилмаган қирраларини кашф қилгани унинг ютуғи бўлди.

Португалиялик ҳамкасби эса аксинча 2016-йил ёзини қайноқ тарзда ўтказди. У ўшанда жамоасига тўртта футболчиларни олиб келди ва бундан кўнгли тўлганини бот-бот такрорлади. Поль Погба «ўзгача»нинг режаларига тушган ягона футболчи бўлди. Эрик Байи эса кейинчалик мураббий томонидан «исталмаган шахс»га айлниб қолган бўлса, Генрих Мхитарян ва Златан Иброҳимовичлар деярли йўқолиб кетишди.

Моуриньо илк мавсумида Европа Лигаси ва Карабао Кубогини қўлга киритган бўлсада, бу совринлар МЮдек буюк клуб учун каттароқ ва муҳим турнир ҳисобланмайди.

Гвардиола эса фақатгина Клаудио Браво ва Нолитоларни олиб келди. Бироқ бу «Манчестер Сити»нинг заиф нуқталарини тўлиқ ёпмади. Шундай бўлсада Пеп клуб ихтиёридаги футболчилардан ўзларини техник ва психологик жиҳатдан кучли эканликларини кўрсатишини сўради.

Улар клубга келганида вақт масаласида бир хил имкониятга эга эди. Ҳолбуки, Моуриньо САФдан қолган чемпион жамоани олди, «шаҳарликлар» эса бундай эмасди. Шу туфайли ҳозир икки мураббийни қиёслаш анча ҳаққонийроқ бўлади.

Ўшандан бошлаб Манчестердаги футбол ҳавоси ўзига хос тарзда ривожланиб борди.

«Феллайни ҳисобни 2-1 қилганида рақиб жудая катта муаммолар остида қолади деб ўйлагандим.» – деди Моуриньо ўйиндан кейин берган интервьюсида.

Феллайнини ёмон ўйнади деб бўлмайди. Айнан у жамоасининг энг самарали футболчиси бўлди. У Моуриньодан ташқари, Луи Ван Гаал ва Роберто Мартинеслар қўли остида кўплаб ўйин схемаларида ҳам ажойиб ўйин ўтказган.

Жозе Моуриньонинг бельгиялик шогирдига бўлган меҳри бу унинг техник сифатлари эмас. У ярим ҳимоячидаги бўй-баст, рақибни кутиб олиши ва рақиб ўйинини бузиб ташлайдиган иқтидорини ёқтиради. Мураббий «Манчестер Сити»нинг ўйин режаларини бузиб ташлашни истаганди. Шу туфайли Феллайни муҳим фигурага айланди.

Феллайни Фергюссон давридан кейинги илк трансфер бўлган. Клуб мухлислари уни жамоада кўришни истамасада у ҳамон клубда. Мухлислар Феллайни типидаги футболчини шунчаки ўз суюклилари сафида кўрмоқчимас.

Гвардиола жамоаси эса НБА клубига ўхшайди. Бир футболчи тўпни қабул қилгач уни гоҳ ўнг, гоҳ чап томонга узатаверади. Бу дарвоза тўрига тепиш учун қулай имконият туғилмагунича давом этаверади.

МЮда эса ҳужумчилар билан боғлиқ муаммо ҳам етарли. Чунки кучли ҳужумчилар етарлича эмас. Марсьяль ва Рэшфорд танловлари қолган, холос.

Ромелу Лукаку фақатгина пенальти ишлай олди. У 57-дақиқадан ўйин охиригача тўпга атига тўққиз марта тегди, холос. 72-дақиқада майдонга туширилган Алексис Санчес эса ўйин охиригача бир марта узатмани берди.

Бу улар ёмон футболчи дегани эмас. Ҳаммаси Моуриньонинг ҳужумчилари учун самарали ўйин режаси йўқ. Жарима ёки бурчак зарбасига умид қилиб ўйнаш МЮга умуман ярашмайди.

Фил Фоден 92-93-дақиқа орасида етти марта узатмани амалга оширган. У бу билан Лукаку ва Санчесникини қўшиб ҳисоблаганда ҳам кўпроқ бажарган.

Балки ҳимоявий ўйин яна биринчи ўринга чиқар, аммо айни вақтда ҳужумкор футбол ўйин кўрсатиш трендда бўлиб турибди. Мана шундай услубда гранд жамоалар ўйнашга ҳаракат қилмоқда. Моуриньоники эса бунинг акси бўлмоқда.

Унинг баъзи клублари айнан шу услубда ўйнаган даврлар бўлган. «Порту», «Челси» ва «Интер» ва қисман «Реал» ҳужумкор ўйин намойиш қилишган.

Ҳимоявий ўйин намойиш қиладиган жамоа кам гол ўтказиб юборади. Моуриньо таъкидлашича ҳали яхши кунлар олдинда. Айни вақтда у шунчаки омадсизликка учрамоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!