МЮ футболчисини рақобатчисига сотмади

"Манчестер Юнайтед" клуби франциялик футболчиси Антони Марсьялни "Тоттенхэм"га сотишдан бош тортди, дея хабар беради The Mirror нашри.

Манбада ёзилишича, МЮ бу футболчини таркибга хорватиялик Иван Перишични қўшиб олгандан сўнггина сотмоқчи. Марсьял "Тоттенхэм"дан ташқари "Челси" ҳам қизиққан, аммо "Манчестер Юнайтед" АПЛда юқори ўринлар учун рақобатчисига қўйиб юбормоқчи эмас.

Манбада ёзилишича, "Манчестер Юнайтед" футболчининг 70 млн фунтга сотмоқчи. Унга шунингдек, ПСЖ ва "Бавария" ҳам қизиқиш билдирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!