Макгрегорнинг жамоадоши Артем Лобов мағлубиятга учради

Аралаш жанг санъатлари устаси россиялик Артем Лобов америкалик Майкл Жонсон билан Канаданинг Монктон шаҳрида бўлган UFC Fight Night 138 турнирида мағлубиятга учради. Жонсон бу жангга бир неча кун қолганда розилик берган ва вазн тортиш маросимида ҳам иштирок этмаган, бироқ якунда очколар бўйича рақибидан устун келди.

Артем Лобов 14 ойлик танаффусдан сўнг энди октагон қайтган эди ва кетма-кет иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. У фаолиятида 13 ғалаба, 1 дуранг ва 14 мағлубият қайд этган. У ирландиялик жангчи Конор Макгрегор билан битта лагерда машғулотлар ўтказади ва унинг яқин дўсти ҳисобланади. Артем Конор билан Хабиб Нурмагомедовга боғлиқ бўлган барча жанжалларда иштирок этган.

Аввалига Майкл Жонсон Хабиб билан жанг қилганлиги билан мухлисларга таниш эди, кейин Тони Фергюсонни ютди, аммо Артемнинг рақиби бўлиши керак эмас эди.

Ушбу жангда октагонга Лобовга қарши Хабибнинг жамоадоши Зубайра Тухугов чиқиши керак эди, аммо чеченистонлик жангчи Нурмагомедов ва Макгрегор жангидан кейинги жанжалда фаол иштирок этган. Якунда америкалик Жонсон Лобов билан жангга икки ҳафта қолганида чиқишга қарор қилди ва вазн тортишда ҳам қатнашмади.

У ярим енгил вазн тоифасида (-66 килограмм) 500 грамм етказа олмади ва бунинг учун гонорарнинг 20%и жарима тариқасида олиб қолинадиган бўлди. Лобов эса бу пулларни унга қайтаришга ваъда берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!