"Манчестер Сити" Пьянич учун 100 млн евро тўлашга тайёр

"Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич тез орада "Манчестер Сити" аъзосига айланиши мумкин.

Босниялик футболчи трансфер борасида "шаҳарликлар" устози Хосеп Гвардиола билан телефон орқали суҳбатлашган.

"Манчестер Сити" раҳбарияти 28 ёшли футболчи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр. Аввалроқ Пьяничга "Челси" ва "Барселона" ҳам қизиқиш билдираётганлиги айтилган эди.

Эслатиб ўтамиз, томонларнинг амалдаги келишуви 2021 йилгача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!