
Марадона: Соларини Зидан билан таққослаб бўлмайди
Аргентина терма жамоаси афсонаси Диего Марадона "Реал Мадрид" клуби янги бош мураббийи лавозимига Сантьяго Солари эълон қилинганлиги ҳақидаги хабарга ўз фикрини билдирди.
- Соларида, Аргентина термасида фаолият олиб борган Сколари каби жамоанинг қўллаб-қувватлаши йўқ. Бундай қарорга келишган бўлса яхши, аммо у жамоада кўпга қолишига ишонмайман.
Зидан ҳам худди шундай вазиятда иш бошламагандими?
Зиданни, Солари ёки Сколари билан таққослаб бўлмайди, - деди Марадона.
Фикрлар