Маргарита Гаспарян Хитойдаги юришини ғалаба билан бошлади

CHERY AUTO

Хитойнинг Наньчан шаҳрида ўтаётган "Jiangxi Open" турнирида яккалик баҳсларининг биринчи давра учрашувлари ўтказилмоқда.

Tecno

Соврин жамғармаси 250.000 АҚШ долларини ташкил қилувчи мазкур мусобақада таиландлик Пеангтарн Плипеч россиялик Виталия Дьяченкони 4:6, 6:4, 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратаётганда Виталия ўйинни давом эттиришдан бош тортди.

Яна бир россиялик теннисчи Маргарита Гаспарян эса хитойлик Шилинь Сюй устидан 6:1, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Айни дамда мазкур босқичда мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова япониялик Аяно Шимицу билан рақобатлашмоқда. Ушбу ўйин натижаси билан бир оздан сўнг Sports.uz интернет портали орқали хабар топасиз.

Comments

You must be logged in to commet!