Марсьял 100 миллион еврога арзийдими?
Жаҳон чемпионати якунига етгач "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Антони Марсьялни бир қатор клублар ўз таркибига қўшиб олиш учун жиддий кураш олиб боришмоқда.
Жумладан, айни паллада "Челси" ва "Бавария" жамоаларидан жиддий таклифлар тушган. Бироқ "қизил иблислар" франциялик футболчини 100 миллион евродан камига сотиш ниятида эмас. Табиийки, ҳар икки жамоа ҳам бундай суммани тўламоқчи эмас. Футболчининг ўзи эса жамоа раҳбарияти томонидан таклиф этилган янги шартномага қизиқиш билдиргани йўқ. Унинг амалдаги шартномаси 2019 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар