Марсьяль МЮ қароргоҳини нега тарк этди?
Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси Антони Марсьяль айни дамда АҚШда турне ўтказаётган жамоаси қароргоҳини тарк этди.
Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра 22 ёшли франциялик футболчи яқинда кўзи ёрийдиган ҳомиладор рафиқасининг олдига кетган. Тез орада Марсьяль фарзандли бўлиши айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Марсьялнинг ўзи ҳам “Манчестер Юнайтед”дан кетиш истагида эканлиги ва унга «Челси», «Бавария» ҳамда «Боруссия» Дортмунд каби жамоалар жиддий қизиқиш билдира бошлагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар