Матюиди: АҚШга қарши ўйин ЖЧ–2018 олдидан яхши дарс бўлди

CHERY AUTO

 

Tecno

Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Блез Матюиди АҚШга қарши (1:1) кечган ўртоқлик ўйинидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бизга яхши тайёрланган жамоа қаршилик қилди. Кўплаб вазиятлар ярата олдик, рақиб дарвозасига 16 та зарба йўлладик. Улар эса ярим вазиятдан фойдаланди ва жуда самарадор бўлди.

Сўнгги 30 дақиқада бизга “қотил” инстинкти” етишмади. Ўйлашимча, АҚШ терма жамоасига қарши ўйин ЖЧ–2018 олдидан яхши дарс бўлди”, – деди Матюиди.

Маълумот учун, Франция терма жамоаси ЖЧ–2018 гуруҳ босқичида Австралия (16 июнь, Қозон), Перу (21 июнь, Екатеринбург) ва Дания (26 июнь, Москва) термалари билан курашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!