
Kлуб миқёсида соврин ютмаган мураббий ёхуд “Хўразқанд чет элники”
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Фабио Каннаваро бошчилигида 2026-йилги Жаҳон чемпионатига тайёрланади
2026 йилда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади. Йиллар давомида мундиал саралаш босқичларида омадли иштирок эта олмаган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бу сафар ўз орзусига етиб, келаси йил ёз ойида бўлиб ўтадиган мусобақага йўлланмани қўлга киритди.
Мазкур тарихий ютуқ Темур Кападзе бош мураббийлиги даврида амалга оширилган бўлса-да, Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси (ЎФА) ҳозирда унинг ўрнига тажрибали хорижлик мутахассисларни жалб қилишни режалаштирмоқда. Охирги ойларда ижтимоий тармоқларда германиялик Йоахим Лёв, португалиялик Пауло Бенту, туркиялик Фатих Терим ва бошқа номзодлар ҳақида миш-мишлар тарқалди, аммо уларнинг ҳеч бири тасдиқланмади.
Сўнгги маълумотларга кўра, италиялик афсона, 2006-йилда “Олтин тўп” соҳиби бўлган Фабио Каннаваро “Оқ бўрилар” бош мураббийи бўлиши кутилмоқда. Ушбу хабар танилган журналист Фабрицио Романо томонидан ҳам тасдиқланди.
Каннаваро Осиёда футбол соҳасида катта тажрибага эга: у Хитой ва Саудия Арабистони клубларида ишлаган, шунингдек 2019-йилда вақтинча Хитой терма жамоасини бошқарган. Қуйида унинг мураббийлик фаолияти бўйича статистик маълумотлар келтирилган:
Фабио Каннаваро – бош мураббий сифатидаги фаолияти:
Динамо Загреб (Хорватия)
2024 йил 29 декабрь — 2025 йил 9 апрель
Ўйинлар: 14 | Ғалаба: 7 | Дўранг: 2 | Мағлубият: 5 | Ўртача очко: 1,64
Удинезе (Италия)
2024 йил 22 апрель — 2024 йил 8 июнь
Ўйинлар: 6 | Ғалаба: 2 | Дўранг: 3 | Мағлубият: 1 | Ўртача очко: 1,50
Беневенто (Италия)
2022 йил 21 сентябрь — 2023 йил 4 февраль
Ўйинлар: 17 | Ғалаба: 3 | Дўранг: 7 | Мағлубият: 7 | Ўртача очко: 0,94
Хитой терма жамоаси (вақтинча мураббий)
2019 йил 10 март — 2019 йил 28 апрель
Ўйинлар: 2 | Ғалаба: 0 | Дўранг: 0 | Мағлубият: 2 | Ўртача очко: 0,00
Гуанчжоу Эвергранд (Хитой)
2017 йил 9 ноябрь — 2021 йил 28 сентябрь
Ўйинлар: 125 | Ғалаба: 79 | Дўранг: 23 | Мағлубият: 23 | Ўртача очко: 2,08
Тианджин Цюаньцзян (Хитой)
2016 йил 1 июль — 2017 йил 6 ноябрь
Ўйинлар: 50 | Ғалаба: 26 | Дўранг: 16 | Мағлубият: 8 | Ўртача очко: 1,88
Ан-Наср (Саудия Арабистони)
2015 йил 24 октябрь — 2016 йил 11 февраль
Ўйинлар: 14 | Ғалаба: 6 | Дўранг: 5 | Мағлубият: 3 | Ўртача очко: 1,64
Гуанчжоу Эвергранд (Хитой)
2014 йил 5 ноябрь — 2015 йил 4 июнь
Ўйинлар: 22 | Ғалаба: 11 | Дўранг: 6 | Мағлубият: 5 | Ўртача очко: 1,77
Мураббийнинг натижалари билан танишиб чиқадиган бўлсак, у ишлаган жамоаларда бирон марта соврин ютмаган бўлса-да, Ўзбекистон терма жамоасини мундиалга бошлаб боради. “Ҳоразқанд чет элники”. Давомини тушундингиз. Қизиқ томони, Фабио ҳам Кападзе сингари бирор бир терма жамоанинг бош мураббийи сифатида Жаҳон чемпионатида иштирок этмаган. Тажрибали мутахассис биз билан ишлаб тажриба орттириш бахтига муяссар бўлади. Насиб...
Мухаммадқодир Рузматов
Фикрлар