Маурицио Сарри: Истеъфога чиқаришларидан қўрқмайман
Ads

"Челси" клуби бош мураббийи Маурицио Сарри истеъфога чиқарилиши мумкинлигидан асло ҳавотирланмаётганини таъкидлаб ўтди.

“Истеъфога чиқарилишим мумкинми? Билмадим. Буни клуб раҳбариятидан сўраш керак. Айни дамда мен жамоамдан ҳавотирдаман. Менинг ишим доимо таваккал билан боғлиқ ва шу боис ишдан бўшатишлари мени унчалик ҳавотирга солмайди”, - дейди италиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “аристократлар” кеча АПЛнинг 26-тури доирасида “Манчестер Сити”га 6:0 ҳисобида ютқазиб қўйишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Usmonov Zoxidbek
11/02/2019 12:29
Моуриньони кунитушди бунихам бошига боллар ўйнагиси келмаяпти
&
Лео Месси
11/02/2019 09:27
Сарри ҳам худди Лопетегининг ҳолатига тушиб қолди...айб мураббийда эмас

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98