Мэнни Пакьяонинг уйини тунаб кетишди

  • 23 январь, 2019, 12:35
  • 1
  • Бокс

19 январ куни ўрта вазн тоифасининг WBA Regular чемпионлик камари соҳиби филиппинлик боксчи Мэнни Пакьяо Эдриэн Бронер устидан очколар бўйича устун келган. Эртаси куни эса боксчининг Лос-Анжелесдаги уйига безорилар ўғирликка киришган.

TMZ нашри тарқатган хабарга кўра, бу воқеа ҳақида Пакьяо жамоаси аъзоларидан бири маълум қилган. Ўғрилар хавфсизлик тизимларини бузишиб, уйни тартибсиз ҳолга келтиришган.

Бу вақда боксчининг ўзи Лас-Вегасда бўлган. Айнан нималар ўғирланганлиги ҳақида полиция хабар қилганича йўқ. Ўғриларни қидирув ишлари кетмоқда.

Аввалроқ Пакьяо ва Мейвезер ўртасидаги иккинчи жанг ўтказилиши мумкинлиги ҳақида маълум қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
King of World
23/01/2019 12:48
Олавуринглар,Олавуринглар давлатники камайиб қолмайди ))))