Месут Ўзил
Ads

"Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил Лондонда қолишни хоҳлаётганини маъқул кўрган. 

Аввалроқ "тўпчилар" Ўзилга ҳафтасига 280 минг фунт (321 минг евро) маошли янги шартнома таклиф қилинганлиги айтилган эди. Немис футболчисининг амалдаги келишуви 2018 йилгача мўлжалланган.

– Сўзсиз шу ерда қолишни истайман. "Арсенал" — ажойиб клуб. Мен ҳар доим ўзимни яхши ҳис қилганман. Ҳозирда энг муҳими янги мавсумга тайёргарлик кўриш. Биз шуғулланаверишимиз керак, – дея Ўзилнинг сўзларини келтиради Goal нашри.