ФИФА раҳбари Инфантино Мирзиёевга ўзбек футболчиларининг устун жиҳатини айтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Жаҳон футбол ташкилоти — ФИФА президенти Жанни Инфантино АҚШ, Мексика ва Канада мезбонлик қилган 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинлари ҳақида ўз фикрларини билдирди. 

Инфантинога "Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ўйинларини кузатдингизми ва сизга энг кўп нима таассурот қолдирди?", деган савол берилди.

ФИФА раҳбарининг жавоби қуйидагича бўлди.  
— Ҳа, албатта ўйинларни  кузатдим ва бу ҳақда президентга ҳам айтдим. Энг катта таассурот қолдирган жиҳат — футболчиларнинг майдонга юракдан тушгани бўлди. 

Бу жаҳон чемпионатига илк чиқиш эди. Биласизми, бу мутлақо бошқа тажриба, янги босқич. Сиз содир бўлаётган воқеалардан ҳайратда қоласиз, аммо улар ростдан ҳам жуда яхши ўйнашди. 

Колумбияга қарши ўйин... Улар дуранг натижани ушлаб туришди, аммо, албатта, энг охирги дақиқаларда гол ўтказиб юборишди. Лекин бу унчалик муҳим эмас, чунки улар бутун мамлакатни фахрлантиришга эришди. 

Жаҳон чемпионатида кўплаб жамоалар ўйнайди, аммо Ўзбекистон чин дилдан ўйнади. Энг муҳими ҳам шу, - деди Жанни Инфантино. 

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги жаҳон чемпионатида Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор мусобақанинг финал босқичида майдонга тушди. Шу билан бирга, жамоа гуруҳ босқичидан чиқолмади ва K гуруҳида бирорта очко тўпламасдан сўнгги ўринни эгаллади.

Дебют учрашуви Мехикодаги машҳур «Ацтека» стадионида Колумбияга қарши кечди ва 1:3 ҳисобида якунланди. Кейинги турда ўзбекистонликлар Португалияга йирик — 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди. Гуруҳ босқичининг сўнгги учрашувида эса Конго терма жамоасига қарши беллашув 1:3 ҳисобида рақиблар фойдасига ҳал бўлди.

Шунга қарамай, Элдор Шомуродов киритган тўп жаҳон чемпионатининг энг зўр икки голидан бири сифатида эътироф этилди. Терма жамоанинг энг машҳур ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов мундиалнинг энг тезкор ҳимоячиларидан бири сифатида тан оолинди. Шунингдек, мундиал жаҳон футболи жамоатчилиги учун бир неча ўзбек футболчиларини кашф этиб берди. 

Ҳаммаси тамом! Роналду энди ҳеч қачон Португалия учун ўйнамайди (тўлиқ тафсилотлар)

Ўзбекистон қаттиқ қаршилик кўрсатишга кўниккан Сурияни енга оладими?

Ҳусановни “Челси” қачон олади? “Сити”нинг келажаги мавҳум!

Ҳусанов, бизга ўтсанг тўлиқ ўйнайсан! Трансфер бўладими?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!