"Милан" Фабрегасга қизиқаётгани ҳақидаги хабарни тасдиқлади

Аввал хабар берилганидек "Челси" ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

“Россонерилар” спорт директори Леонардо миланликларнинг 31 ёшли испаниялик футболчига қизиқиш билдираётгани ҳақидаги хабарни тасдиқлади.

“Биз Фабрегаснинг трансфери масаласини ўрганиб чиқяпмиз. Унинг ижобий ва салбий томонларини кўриб чиқяпмиз”, - дейди Леонардо.

Эслатиб ўтамиз, Фабрегаснинг “Челси” билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!