"Милан" форварди дунёнинг энг зўр ҳужумчиси кимлигини айтди

"Милан" форварди Алессио Романьоли собиқ жамоадоши Гонсало Игуаинни мақтади.

“Мен ҳалигача Игуаинни дунёнинг энг зўр ҳужумчиси деб ҳисоблайман. Лекин унинг “Милан”дан кетганидан афсусдаман. Аммо, шу билан бирга унинг қарорини ҳам ҳурмат қиламан. Гонсало – менинг дўстим. Агар унинг ишлари зўр бўлса, мен ҳам хурсанд бўламан.

Энди жамоамизда янги футболчилар пайдо бўлди. Умид қиламанки улар бизни Игуаиннинг кетганига афсуслантиришмайди”, - дейди Романьоли.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!