"Милан" ўтган мавсумдан буён давом этиб келаётган қора анъанага барҳам берди
Хабарингиз бор кеча “Милан” А Сериянинг 11-турида сафарда “Удинезе”ни 0:1 ҳисобида енгди.
Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра “россонерилар” чемпионат доирасида жорий йилнинг апрель ойидан буён илк марта ўз дарвозалари даҳлсизлигини сақлаб қола олишди. Айниқроғи, улар сўнгги бор 15 апрель куни “Наполи”га қарши бўлиб ўтган баҳсда гол ўтказиб юборишмаган эди.
Айтиш лозимки, Женнаро Гаттузо шогирдлари бунгача А Серияда қаторасига 16та ўйиндан буён ўз дарвозаларидан гол ўтказиб юборишаётган эди.
Маълумот учун, “Милан” кечаги ғалабадан сўнг очколари сонини 21тага етказиб олди ва мусоба жадвалида 4-ўринга кўтарилди.

Фикрлар