Минск УЕФА Суперкубоги учрашувини ўзида қабул қилмоқчи

Беларусь футбол федерацияси 2021 йилги УЕФА Суперкубок баҳсини Минскдаги “Динамо” стадионида ўтказиш бўйича УЕФАга ариза топширди.

2021 йилги УЕФА Суперкубоги мезбонлиги учун шунингдек "Олимпийский" (Хельсинки, Финляндия), "Уиндзор Парк" (Белфаст, Шимолий Ирландия) ва "Металлист" (Харьков, Украина) стадионлари ҳам даъвогарлик қилишмоқда. Мезбон шаҳар номи эса жорий йилнинг май-июнь ойларида эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Беларусь бундан аввал ҳам Евро-2020 финал босқичи ва УЕФА Суперкубоги-2020 ўйинлари мезбонлиги учун кураш олиб борган эди. Бироқ, улар ҳар иккала уринишда ҳам имкониятни бой беришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Лео Месси
16/02/2019 20:31
Бизи Тошкент ҳам қачон шунақа йирик ўйинларга мезбонлик қиларкин аааа