"Монако" Фабрегасдан "Марсел"га қарши ўйинда фойдаланмоқчи

"Монако" клуби "Челси" ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас билан яқин соатлар ичида шартнома имзолашмочи.

RMC Sport тарқатган хабарга кўра монаколиклар 31 ёшли испаниялик футболчини бугун кун якунига қадар ўз сафларига қўшиб олишиб, 13 январь куни “Марсел”га қарши бўлиб ўтадиган ўйинда фойдаланишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Челси” Фабрегасни 10 млн еврога баҳолаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Маълумот учун, Фабрегас жорий мавсум “аристократлар” сафида жами 16та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ва 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!