"Монако"да янги вице-президент иш бошлайди
"Монако" клуби хўжайини Дмитрий Риболовлев жамоасига янги вице-президент тайинлайди.
L’Equipe нашри тарқатган хабарга кўра Вадим Васильев “Монако” вице-президенти лавозимидан истеъфога чиқарилгач, унинг ўрнини россиялик бизнесмен Олег Петров эгаллайди.
Таъкидлаш керакки Петров футбол бизнесида тажрибага эга эмас, аммо у Риболовлевнинг ишончидаги инсонлардан бири ҳисобланади.
Маълумот учун, “Монако” Франция чемпионатининг ортда қолган 24та туридан сўнг 19 очко билан 18-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар