Моуриньо МЮ раҳбариятидан Кроос ва Бэйлни харид қилишни сўради

“Манчестер Юнайтед” жамоаси бош мураббий Жозе Моуриньо ёзги трансферлар мавсумида “Реал” футболчилари Тони Кроос ва Гарет Бэйл харид қилишни истамоқда.

Шу мақсадда у клуб раҳбариятидан бу футболчиларни трансфер мавсуми якунига қадар таркибга қўшиб олишни сўраган.

Marca нашрининг тарқатган хабарига кўра, “Реал” бунга рад жавобини берган. Ҳар икки футболчи ҳам жамоада қолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!