Моуриньо: Мен мағлуб бўлсак сунъий майдонни айбламайман

Мазкур ўйин ўтадиган Швейцариядаги "Стад де Сюис" стадионига эса сунъий қопламали чип ётқизилган ва "қизил иблислар" устози Жозе Моуриньо бунга ўз муносабатини билдирди.

"Агар, ёмон ўйнасак, буни пластик майдон билан оқламоқчи эмасман. Биз Швейцариядамиз ва бу ер машҳур теннисчи Рожер Федерернинг ватани саналади.

Мен аминманки, у ҳам айрим кортларни у қадар ҳам яхши кўрмайди. Аммо турли хил қопламага эга кортларда ғалаба қозонишга мажбур ва биз ҳам шуни қайтаришимиз керак", - деди португалиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!