Моуриньо Шакирини "Олд Траффорд"да кўрмоқчи
"Манчестер Юнайтед" клуби "Сток Сити" вингери Жердан Шакирининг хизматларига қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.
Унга кўра 26 ёшли швейцариялик футболчини шахсан манкуанликлар устози Жозе Моуриньо “Олд Траффорд”да кўрмоқчи. Португалиялик мутахассисга Шакирининг Россиядаги жаҳон чемпионатида кўрсатган ўйинлари маъқул келган.
Хабарларга қараганда Шакирини “Ливерпуль” ҳам кўз остига олиб қўйган.
Маълумот учун, Шакири якунланган мавсум “Сток Сити” сафида жами 38та баҳсда иштирок этган ва ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар