Моуриньо учун жиддий синов ёхуд "Манчестер Юнайтед" бугун "Бёрнли" меҳмони бўлади
Бугун Англия премьер-лигасининг 4-тур учрашувлари давом эттирилади. Жумладан, мавсумни омадсиз бошлаган “Манчестер Юнайтед” сафарда “Бёрнли” меҳмони бўлди.
Учрашувга оид қизиқарли фактлар:
- “Бёрнли”нинг АПЛдаги мағлубиятсиз серияси 8та ўйинга етди.
- “Бёрнли” ўз майдонида ўтган сўнгги 3та ўйиндан буён “Манчестер Юнайтед” дарвозасига йўл топа олмаяпти.
- МЮ сўнгги марта “Бёрнли”га 2009 йилнинг 19 августида мағлуб бўлган.
- “Манчестер Юнайтед” премьер-лига доирасида меҳмонда ўтказган сўнгги 3та баҳсидан буён ғалаба қозона олмаяпти.
"Бернли" – "Манчестер Юнайтед"
Стадион: "Терф Мур" (Бернли, Англия)
Бошланиш вақти: 20:00
Бош ҳакам: Жонатан Мосс (Йоркшир)
Тахминий таркиблар:
"Бёрнли": Харт – Лоутон, Тарковски, Ми, Уорд, Тэйлор, Леннон, Корк, Вэствуд, Вуд, Барнс.
"Манчестер Юнайтед": Де Хеа – Валенсия, Байи, Смоллинг, Шоу, Фред, Матич, Погба, Санчес, Лингард, Лукаку.
Фикрлар