Моуриньонинг МЮдаги тақдирига ойдинлик киритилди
Жозе Моуриньо "Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи лавозимини сақлаб қолади. Бу ҳақда ВВС нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаанинг маълум қилишича жамоа раҳбарияти португалиялик мутахассисга ишонч билдиришда давом этади.
Бундан ташқари, МЮ Моуриньонинг ўрнига Зинедин Зиданни олиб келиш масаласини ҳам кўриб чиқмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, манкуанликлар АПЛнинг ўтган 2та турида 1та ғалаба ва 1та мағлубият қайд этишди.

Фикрлар