Моуринью: Мексика – Швеция учрашуви ғоялар тўқнашуви бўлади

“Манчестер Юнайтед” жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо ЖЧ–2018 турнири гуруҳ босқичи сўнгги туридан ўрин олган Мексика ва Швеция терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан нималар кутаётганини айтиб ўтди.

“Ушбу учрашув тақдири жамоалар нима мақсадда майдонга тушишига боғлиқ бўлади. Ташкилий ва характер жиҳатдан бир-бирига зид жамоалар. Саралаш босқичи давомида Швециянинг бир қатор ўйинлари гувоҳига айландим. Улар супер ўйинчига эга бўлмай тактик ва жамоавий ўйин кўрсата олади.

Мексикаликлар эса аксинча – креатив, тезкор ва ҳаракатчан. Уларда ҳужумкор ўйин кўрсатишнинг ғалати усули бор. Шу сабабли ҳам Мексика – Швеция учрашуви ғоялар тўқнашуви бўлади деб ўйлайман”, – деди португалиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!