Мусаевнинг жамоаси элитадаги ўрнини сақлаб қолди
Унда ҳамюртимиз Фозил Мусаев фаолият олиб борадиган "Жубило Ивата" клуби қуйи лига вакили "Токио Верди"га қарши баҳс олиб борди. Иватадаги "Ямаха" стадионида кечган беллашувда мезбонлар 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди.
Мусаев бугун захирада қолди. Шу тариқа "Жубило Ивата" элитадаги ўрнини сақлаб қолди.
Эслатиб ўтамиз, Фозил Мусаев Эктор Купер томонидан Туркияда ўтадиган йиғин учун миллий терма жамоага жалб этилган эди.
Ўтиш ўйини
"Жубило Ивата" - "Токио Верди" 2:0
Голлар: Огава (41 пенальтидан), Тагучи (80 пенальтидан).
Фикрлар