Мутахассислар бу йилги "Олтин тўп" совринини ким қўлга киритишини тахмин қилишди
Дунёнинг кўплаб футбол мутахассислари бу йилги “Олтин тўп” совринини қўлга киритиши мумкин бўлган асосий футболчиларни тахмин қила бошлашди.
Унга кўра бу сафарги соврин катта эҳтимол билан хорватиялик ярим ҳимоячи Лука Модричга насиб этади. Кейинги ўринларда эса Криштиану Роналду ва Антуан Гризманнларнинг номлари тилга олинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли Модрич бу йил “Реал” билан Чемпионлар лигасида зафар қучди, Хорватия терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионати финалига қадар етиб борди. У ўтган ой ФИФА талқини бўйича 2018 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.
Қайд этиш лозимки, бундан аввалро испан ОАВлари "Олтин тўп"ни Антуан Гризманн олиши ҳақида хабарлар тарқатган эди.
Фикрлар