Ўзбекистондан кимлар бор? Топ-футболчилар рейтинги тузилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бугунги кунда Марказий Осиё футболчилари халқаро майдонларда тобора кўпроқ ўзини намоён қилмоқда, Европа чемпионатларида ўйнаб, хориж клублари эътиборини тортмоқда.

Айниқса, сўнгги йилларда Қозоғистон ва Ўзбекистон терма жамоалари футболчиларига қизиқиш сезиларли даражада ошгани кузатиляпти.

Минтақа футболчиларининг трансфер қиймати ҳам аста-секин ўсмоқда. Бу маҳаллий футбол ривожланаётгани ва Марказий Осиё футболчиларининг жаҳон бозорида рақобатбардошлиги ортиб бораётганини кўрсатади.

Шу муносабат билан Қозоғистоннинг sportarena.kz спорт портали ҳозирги пайтда Марказий Осиёнинг энг қиммат 11 нафар футболчиси рўйхатини тузди.

Марказий Осиё топ-футбочилари рейтингига айни вақтда энг талабгир ва истиқболли деб ҳисобланаётган футболчилар киритилди.

Маълумотларда футболчининг тўлиқ исми, фуқаролиги, ўйнайдиган клуби, позицияси, ёши ва ҳозирги трансфер қиймати келтирилган.

Барча маълумотлар ва бозор баҳолари Transfermarkt аналитик портали асосида олинган.

Марказий Осиёнинг энг қиммат 11 футболчиси:

Абдуқодир Ҳусанов (Ўзбекистон, “Манчестер Сити”) — марказий ҳимоячи, 22 ёш, 35 миллион евро;

Аббосбек Файзуллаев (Ўзбекистон, “Башакшеҳир”) — ярим ҳимоячи, 22 ёш, 7 миллион евро;

Элдор Шомуродов (Ўзбекистон, “Башакшеҳир”) — ҳужумчи, 30 ёш, 7 миллион  евро;

Дастан Сатпаев (Қозоғистон, “Қайрат”, ёзда “Челси”га ўтади) — ҳужумчи, 17 ёш, 3 миллион евро;

Максим Самородов (Қозоғистон, “Ахмат”) — ҳужумчи, 23 ёш, 2,5 миллион евро;

Нурали Алип (Қозоғистон, “Зенит”) — марказий ҳимоячи, 26 ёш, 2,5 миллион  евро;

Азиз Ғаниев (Ўзбекистон, “Ал-Батаеҳ”) — марказий ҳимоячи, 28 ёш, 2,2 миллион евро;

Остон Ўрунов (Ўзбекистон, “Персеполис”) — чап қанот ҳужумчиси, 25 ёш, 2 миллион евро;

Рустам Ятимов (Тожикистон, “Ростов”) — дарвозабон, 27 ёш, 1,8 миллион евро;

Отабек Шукуров (Ўзбекистон, “Бани Яс”) — ярим ҳимоячи, 29 ёш, 1,6 миллион евро;

Ислом Чесноков (Қозоғистон, “Хартс”) — ҳужумчи, 26 ёш, 1,2 миллион евро.

Шу тариқа, энг қиммат футболчилар рўйхатидан Ўзбекистоннинг олти , Қозоғистоннинг тўрт нафар ва Тожикистоннинг бир нафар вакили жой олди. Шунингдек, Қирғизистон ва Туркманистон терма жамоаларидан ҳеч бир футболчи бу рейтингга кира олмагани қайд этилди.

Чақирманглар! Шомуродовнинг устози бу мамлакатга бормайди

Шомуродов: Тахтни бўшат, мен келдим!
“Челси” фанатлари Ҳусановни кечира олмаяпти!

Ҳусанов Рамазонда мени ҳайратга солган!

“Сити”ни биринчи ўринга кўтаришга ҳисса қўшган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!