Ширер Ҳусановни ҳимоя қилиб чиқди, унга Жеррард қўшилди!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия кубоги финалида “Манчестер Сити” марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ва “Челси” ҳужумчиси Жоао Педро иштирокида юзага келган вазият экспертлар томонидан кенг муҳокама қилинмоқда.

Гап шундаки, Абдуқодир Ҳусанов дарвозага хавф солиб, жарима майдончасига ёриб кирган Жоао Педрога елкаси билан тўқнашди, бразилиялик легионер чиройли йиқилиб берди. “Челси” футболчилари бу вазият учун бош ҳакамдан пенальти талаб қила бошлади. Аммо Даррен Инглэнд қарорида қатъий қолди ва хатто ВАРга ҳам мурожаат қилгани йўқ.

Айнан мана шу вазият футбол жамоатчилиги томонидан кенг муҳокама қилинмоқда. Хусусан. Машҳур футболчи Тьерри Анри “Мен такрорий лавҳани яна бир бор кўрдим ва очиғини айтсам, Ҳусановнинг Жоау Педрога қарши фоли – бу тоза пенальти. Менимча, у ерда ҳатто қизил карточка ҳам бериш керак эди”, деган фикр билдирди.

Нуфузли манба – Independent нашрининг ёзишича, Англия кубоги финалидаги баҳсли вазиятдан кейин Абдуқодир Ҳусановни қўллаб-қувватлаётган машҳур футболчи ва экспертлар ҳам кўп.

Ушбу эпизод бўйича Англия футболи афсонаси, моҳир тўпурар Алан Ширер BBC эфирида ўзбекистонлик ҳимоячи ҳимояда жуда тўғри ҳаракат қилганини алоҳида тилга олди.

- Ҳусанов шунчаки тўғри позицияни эгаллади ва рақиб йўлини тўсди. Бу ҳимоядаги ажойиб ўйин, - деб таъкидлади Алан Ширер.

Шотландия терма жамоасининг собиқ футболчиси Элли Маккойст ҳам шу фикрни қўллаб-қувватлади. Унинг сўзларига кўра, Абдуқодир “рақибга танасини жуда яхши қўйди ва эпизодда ишончли тарзда ютиб чиқди”.

Стивен Жеррард ҳам ҳимоячининг тўғри ўйнаганини эътироф этди. “Ливерпуль”нинг собиқ сардори Ҳусановнинг Педрога қарши ҳаракатини “елкама-елка оддий кураш”, деб атади ва ҳимоячининг ўйинини мақтади.

Ижтимоий тармоқларда “Челси” мухлисларининг бир қисми ва айрим мутахассислар Ҳусанов жазоланмаганидан норози бўлаётгани қарамай, экспертларнинг аксарияти бу вазиятда пенальти белгилаш учун асос бўлмаган ва Абдуқодир тўғри ҳаракат қилган, деган фикрни билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан иккита финал учрашувида иштирок этиб, дастлабки совринлари – Англия лигаси кубоги ва Англия кубогини қўлга киритди.

Ҳар икки финал баҳсида ўзбекистонлик легионер бехато ўйнаб, жамоасининг муҳим ғалабаларига муносиб ҳисса қўшди.  

“Челси” фанатлари Ҳусановни кечира олмаяпти!

Футбол афсонаси Анри Ҳусанов ўйинига қандай муносабат билдирди?

Шомуродов: Тахтни бўшат, мен келдим!

Финалда рақибларини “бўғиб” ташлаган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?

Ҳусанов “Барса”га мос! “Барселона”да Ҳусанов ҳақида баёнот берилди

Бу Ҳусанов ҳам, Шомуродов ҳам эмас! ESPN мундиалда қайси ўзбек футболчиси порлашини аниқ айтди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!