НАВРЎЗИНГ МУБОРАК, ЭЙ КЎҲНА ЭЛИМ! (ФОТО)
...Фарзандларимиз камолоти халқаро мусобақаларда яққол намоён бўлаётир. Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида спортчиларимиз 4 олтин, 2 кумуш, 7 бронза медални қўлга киритиб, Ўзбекистон ёшлари ҳеч кимдан кам эмаслиги ва ҳеч қачон кам бўлмаслигини яна бир бор исботлади.
Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтган XV ёзги Паралимпия ўйинларида спортчиларимиз эришган юксак ғалабалар халқимизга чексиз ғурур-ифтихор бағишлади. Ўзбекистон спортчилари мазкур нуфузли мусобақада 8 олтин, 6 кумуш ва 17 бронза медални қўлга киритиб, Ватанимиз обрў-эътиборининг янада юксалишига муносиб ҳисса қўшди.
– Инсон ва унинг меҳнати қадр топган юртда яшаш энг улуғ бахт, халқаро майдонларда Ватанни шарафлаш, унинг обрўси юксалишига ҳисса қўшиш энг олий саодатдир, – дейди XXXI ёзги Олимпия ўйинлари совриндори Бектемир Мелиқўзиев. – Камтарона меҳнатимизни юксак баҳолаган давлатимиздан чексиз миннатдормиз. Бу катта ишонч янада юксак марралар сари рағбатлантиради ва чорлайди.











Изоҳлар (0)