Ҳимоя марказини ушлаган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?
Абдуқодир ўз ўрни ва ўйинини энди топди
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов тўп суриб келаётган Англиянинг "Манчестер Сити" жамоаси УЕФА Чемпионлар лигаси умумий гуруҳ босқичининг тўртинчи турида Лейпцигдаги «РБ Арена» стадионида Германиянинг «РБ Лейпциг» клубига меҳмон бўлди.
Ҳисоб биринчи бўлим ўрталаридан очилди. 37-дақиқада мезбонлар ҳимоячиси Кастелло Люкеба ўз дарвозасига гол уриб қўйди. Танаффусдан кейин «Лейпциг» тезда ҳисобни тенглаштирди: 49-дақиқада Ридле Баку аниқ зарба йўллади. 58-дақиқада Энцо Фернандес меҳмонларни яна олдинга олиб чиқди. Ортидан уч дақиқа ўтиб, Антонио Нуса жавоб голи билан ҳисобни яна бир маротаба тенглаштирди.
78-дақиқада Эрлинг Холанднинг голи ҳал қилувчи бўлиб, учрашув 3:2 ҳисобида "Манчестер Сити" фойдасига якунланди.
Абдуқодир Ҳусанов ушбу баҳсни "шаҳарликлар" асосий таркибида бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.
Нуфузли манба – esteemedkompany.com “Манчестер Сити” футболчилари ўйинини қуйидагича баҳолади.
Жанлуижи Доннарумма — 4/10
Ҳа, Доннарумма бир нечта муҳим сейвларни амалга оширди. Буни инкор этиб бўлмайди. Бироқ «РБ Лейпциг»нинг ҳисобни тенглаштирган биринчи голига сабаб бўлган хатосини кечириб бўлмайди. Бундай хатолар унинг ўйинида мунтазам такрорланадиган муаммога айланмоқда.
Матеуш Нуньеш — 6/10
Нуньеш тўп билан яхши муомала қилди, бироқ Антонио Нуса айрим пайтларда унга анча қийинчилик туғдирди.
Абдуқодир Ҳусанов — 7/10
Ҳусанов ажлойиб ўйнади. Абдуқодир сўнгги ҳафталардаги энг яхши ўйинини намойиш қилди. У ушбу жамоада марказий ҳимоячи позициясида қолиши керак, деб ҳисоблаймиз. .
Марк Гехи — 6,5/10
Гехи анча яхшироқ ўйнамоқда, бироқ унинг ҳали ўсиши ва ривожланиши учун имкониятлар бор.
Нико О'Райли — 7/10
О'Райли чап қанот ҳимоячиси позициясида яхши ўйин кўрсатди. Бу унинг жорий мавсумдаги энг яхши учрашуви бўлди.
Эллиот Андерсон — 8,5/10
Андерсон яна бир бор яримҳимояда ажойиб ўйин намойиш этди. У майдон бўйлаб жуда яхши ҳаракатланди, тўп билан маҳоратли муомала қилди. Холанднинг голига берган голли узатмаси эса Кевин Де Брюйне услубида бўлди.
Энцо Фернандес — 7,5/10
Энцо Фернандес бу сафар анча яхшироқ ўйнади. У ҳужумда жуда қулай позицияларни эгаллади ва бош билан яхши зарбалар берди. Яримҳимоядаги ушбу роль Энцо Фернандес учун айни муддао эканини у бугун кечқурунги ўйини билан исботлади.
Илиман Ндиайе — 7/10
Ндиайе тўп билан ҳаракат қилганида доимо рақиб учун хавф туғдиради. У бу сафар ҳам сифатли узатма амалга оширди ва бу Энцо Фернандеснинг голи билан якунланди.
Райан Шерки — 7/10
Шеркининг ўйини кўрпчиликка ёқди, бироқ якуний натижа у учун унчалик омадли бўлмади.
Фил Фоден — 5,5/10
Фоден айрим вазиятларда яхши ҳаракатларни намойиш этди, бироқ ўйиннинг умумий манзарасида сезиларли даражада иштирок этмади. Айниқса, иккинчи бўлимда унинг фаоллиги пасайди ва кейинчалик у Жереми Докуга алмаштирилди.
Эрлинг Холанд — 7,5/10
Холанд “Манчестер Сити”га ғалаба келтирган голни урди ва учрашув давомида доимо ўйин ичида бўлди.
Жереми Доку — 7/10
Захирадан майдонга тушганидан кейин чап қанотда доимо рақиб учун хавф туғдирди.
Рубен Диаш — 6/10
Учрашувнинг якуний қисмида ҳимояга барқарорлик олиб кирди.
Тўртинчи турдан сўнг "Манчестер Сити" 9 очко тўплади, "Лейпциг" эса 3 очко билан қолмоқда.
Бешинчи турда "Манчестер Сити" ўз майдонида Италиянинг "Наполи" жамоасини қабул қилади. Ўйин Тошкент вақти билан 25 ноябрга ўтар кечаси соат 01:00 да старт олади.
Изоҳлар (0)