Наманганда "Вилоят ҳокими кубоги учун" мотокросс бўлиб ўтди (фото)

  Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Наманган автомобиль мактабида мотоцикллар пойгаси бўйича вилоят ҳокими кубоги бўлиб ўтди.

  Ёшларни баркамол этиб тарбиялаш, уларни техник ва амалий спорт турларига жалб этиш мақсадида ташкил этилган мусобақада 12 ёш ва ундан катта ёшдаги 70 га яқин спортчи қатнашди.

  Умумжамоа ҳисобида тўрақўрғонлик спортчилар мусобақа ғолиби бўлди. Норин тумани жамоаси иккинчи ва Наманган шаҳри спортчилари учинчи ўринни эгаллади.

Манба: uza.uz

Фотолавҳаларни Ҳотам Мамадалиев олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!