“Насаф” Туркияда 4 карра Ироқ чемпионини мағлуб этди

Янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўраётган Қаршининг “Насаф” клуби бугун йиғин доирасида навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.

Бу сафар “аждарлар”га Ироқ Премьер-лигасида иштирок этувчи “Эрбил” клуби  рақиблик қилди. Учрашувда қаршилик 4 карра Ироқ чемпионларини 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.

“Насаф”нинг ҳар иккала голини тожикистонлик Жаҳонгир Алиев киритди. Клуб расмий сайтида ёзилишича,  қаршиликлар эртага Туркия йиғини доирасида ўзларининг сўнгги назорат учрашувларини ўтказишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!