
Гвардиола: Ҳусановни кутманг!
Англия Премьер-лигасининг бешта учрашувида етти очко жамғарган “Манчестер Сити” навбатдаги баҳсни “Этихад” стадионида “Бёрнли” жамоасига қарши ўтказади. Мавсум бошидан бери Хосеп Гвардиола таркиб танлашда жиддий муаммоларга дуч келмоқда. Жамоанинг бир неча футболчилари жароҳат туфайли сафдан чиққан.
“Арсенал” майдонида ўтган аввалги тур учрашувида Абдуқодир Ҳусанов, Эрлинг Холанд ва Нико О’Райли шикастлангани учун ўйинни охиригача давом эттира олмаган эди. Улар орасида легионеримизнинг жароҳати жиддийроқ бўлиб чиқди ва бир неча кун даволанишига тўғри келади.
Хосеп Гвардиола “Бёрнли”га қарши учрашув олдидан клубдаги вазият ҳақида тўхталиб, бўладак баҳсда асосий таркибнинг тўрт нафар футболчиси жамоага ёрдам бера олмаслигини маълум қилди.
- Эрлинг Холанд бўлажак ўйинга тайёр. Райан Айт-Нури ва Райан Шерки эса, йўқ. Умар Мармуш ва Абдуқодир Ҳусанов ҳам “Бёрнли”га қарши майдонга тушишга тайёр эмас.
Матео Ковачичда ўйнаш имкони бор. Унинг қайтиши катта ёрдам бўларди. Бироқ у уўоқ муддат ўйнамаган, бошидан операцияни ўтказди. Ҳозирча, майдонга тушишга тайёрланяпти. Бирданига ўйнаб кета олмайди, албатта, - деди Хосеп Гвардиола.
Хосеп Гвардиола тилга олган бу футболчиларнинг бирортаси Англия лига кубоги доирасида “Хаддерсфилд” жамоасига қарши ўтказилган учрашувда иштирок эта олмади.
“Манчестер Сити” фаолиятини ёритиб бораётган қатор манбалар экспертлари “шаҳарликлар”нинг жароҳатланган футболчилари аҳволидан хабар олиб турибди.
Хусусан, mancitynews.com сайти эксперти Дэвид Таллининг бу борада берган маълумотлари ўз тасдиғини топмоқда.
Манбага кўра, лазаретга тушганлар орасидан биринчи бўлиб, Эрлинг Холанд сафга қайтиши ва “Бёрнли” билан бўладиган ўйинда иштирок этиш имкони борлиги айтилганди. Мана энди Хосеп Гвардиола норвегиялик тўпурарни майдонга туширишга тайёрлигини билдирди.
Дэвид Таллининг ёзишича, Абдуқодир Ҳусанов ва Умар Мармуш 5 октябрь куни “Брентфорд”га бўладиган сафар учрашувида жамоага ёрдам бериши кутилмоқда. Райан Айт-Нури майдонга халқаро танаффусдан кейин – 18 октябрда “Эвертон” билан бўладиган уй учрашувида иштирок этиши мумкин. Райан Шеркининг жароҳати бироз жиддийлигини аввалдан маълум эди. Ёзда харид қилинган франциялик ҳужумкор футболчи октябрь ойини ҳам майдондан ташқарида ўтказади ва 2 ноябрь куни “Борнмут”га қарши баҳсда таркибдан жой олиши мумкин. Матео Ковачич ва Кэлвин Филлипс эса, жароҳатини операция қилдириб, машғулотларни бошлаб юборган, мураббийлар штаби улар спорт формасини тўлиқ тиклаб олганидан кейин таркибга кирита бошлайди.
“Манчестер Сити” ва “Бёрнли” ўртасидаги Англия Премьер-лигаси олтинчи тур учрашуви 27 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:00 да старт олади.
“Қоя”, “Жангчи” ёки “Афсунгар”: Ҳусановнинг Англияда яна қандай лақаблари бор?
Фанатлар талаби: Ҳусановни “Барса”га олиб келинг!
Ҳусанов қачон майдонга қайтишининг аниқ санаси эълон қилинди!
Фанатлар Ҳусановдан мўъжиза кутяпти!
Comments